Россиялик эркак ўзи севган ҳомиладор аёлни ташлаб кетгани учун пичоқлаб ўлдирди…
Бу фожиа Новосибирскда 27 январ куни содир бўлди. Исми-шарифи маълум қилинмаган эркакнинг севган аёли ҳомиладор бўлишига қарамай, номаълум сабабларга кўра муносабатларни узмоқчи бўлган. Шубҳасиз, бу қарори эркакка ёқиб тушмади ва ҳомиладор севгилисини пичоқлаб қўйди. Бахтга қарши жароҳатлар жиддий экан. Врачлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У касалхонада вафот этди. Қотилни эса Омск полициячилари тутишди. Жиноятни содир этгач, жуфтакни ростлаб қолган экан.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.