Ростов шаҳрида эркак ўқувчи ўғлининг пулини ўғирлаганларни тириклай ёқиб юборди…
Ярославл вилоятига қарашли Ростов шаҳрида яшовчи 38 ёшли Александр Комаров мактабда ўқийдиган ўғлининг 70 рубл пулини ўғирлаганларни тириклай ёқиб юборган. Қурбонлар бир оиладан. Икки нафари ёши улуғ, беш нафари гўдаклар бўлган. Тергов жараёнида Комаров айтдики, ўғли уйга йиғлаб келибди. Пулини ўғирлаб қўйишганидан шикоят қилибди. Ғазабига чидай олмаган ота эса машинасидан ёндиргични олган-у, ўзи билан бир подъездда турадиган оиланинг уйига ўт қўйган. Ёнғин гирдобидан оила бекаси ва бир фарзандигина халос бўлишга улгурган. Қолганлар тириклай куйиб кул бўлган.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди. Айбдор қўлга олинди.