Роналду: “Балки фаолиятимни кейинги йил якунларман … “
«Ювентус» форварди Криштиану Роналду Португалиянинг TVI телеканалига берган интервьюсида фаолияти қачон якунлаши тўғрисида фикр билдирди.
«Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Балки, фаолиятимни келаси йил якунларман. Бироқ, 40 ёки 41 ёшгача ўйнай олашимни ҳам ҳисобга олиш зарур. Билмадим… Доимо ҳар лаҳзадан завқ олиш кераклигини айтаман ва мен шундай қилишда давом этаман», дейди 34 ёшли ҳужумчи.
Роналду якунланган мавсум А Серияда 31 ўйинда қатнашиб, 21та гол урган ҳолда 8та самаралаи узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.