Пакьяо – Турман WBA Super камари учун жанг бўлиб ўтди (+фото ва видео)
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «MGM Grand Garden» аренасида профессионал бокснинг WBA Super титули учун америкалик Кит Турман ҳамда филиппинлик Мэнни Пакьяо ўртасида жанг бўлиб ўтди.
12 раундга мўлжалланган чемпионлик жанги тўлиқ давом этди. Менни рақибини илк раунддаёқ ногдаунга учратди. Ҳакамлардан бири 114-113 ҳисобида Турманнинг, қолган икки нафари эса 115-112 ҳисоблари билан Пакьяонинг ғалабасини эътироф этишди. Шу тариқа, филиппинлик 40 ёшли чарм қўлқоп устаси ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпионга айланди.
Кит Турман эса 29 жангида (28 ғалаба, 22 КО) илк мартоба мағлубиятга учради.
Ўз навбатида Мэнни Пакьяо фаолиятидаги 71 жангида 62 ғалабасини (39 КО) қўлга киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида 7 мағлубият ва 2 дуранг бор.
Жангнинг тўлиқ видеоси: