Азарнинг дебюти омадсиз чиқди (+видео ва фото)
Халқаро Чемпионлар Кубоги (International Chempions Cup) мавсумолди ўртоқлик турнири доирасида АҚШнинг Техас штатидаги NRG ўйингоҳида «Бавария» ҳамда «Реал» ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўйинда ҳисоб 15 дақиқада мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида эса Роберт Левандовски ҳамда Серж Гнабри рақиб дарвозасининг ишғол этиб, натижани йирик кўринишга олиб келишди. Янги трансферлар ойнаси вақтида мадридликлар сафига келиб қўшилган Родриго 85 дақиқада жарима зарбасидан чиройли гол киритиб, орадаги фарқни бироз қисқартирди ва ўйин шу ҳисоб билан якунланди.
«Бавария» – «Реал» 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 15 Толиссо, 2:0 – 67 Левандовски, 3:0 – 69 Гнабри, 3:1 – 84 Родриго.
«Бавария» – Нойер (Ульрайх, 46), Киммих, Алаба (Цайзер, 73; Хоффманн, 83), Боатенг, Толиссо (Сингх, 72), Мартинес (Зюле, 46), Саншеш (Павар, 46), Алькантара (Горетцка, 59), Коман (Дэвис, 59), Мюллер (Левандовски, 46), Арп (Гнабри, 46).
«Реал» – Куртуа (Навас, 46), Варан (Адри, 46), Рамос (Начо, 46), Марсело (Менди, 46), Карвахаль (Хави, 46), Модрич (Сеоане, 46), Иско (Родриго, 46), Асенсио (Васкес, 46), Кроос (Кубо, 46), Азар (Винисиус Жуниор, 46), Бензема (Йович, 46).
Огоҳлантириш: Киммих (51), Горетцка (90).
Четлатиш: Ульрайх (81).