Америкада ҳавонинг фавқулодда исиб кетиши туфайли 6 киши ҳалок бўлди…
Сўнгги хабарларга кўра, Американинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача етган. Шунинг оқибатида сўнгги бир неча кун ичида Мэриленд штатида 4 киши, Аризона ва Арканзас штатларида 2 киши ҳалок бўлган.
Нью-Йорк шаҳрида ҳаво ҳарорати +30 даражадан ошиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шаҳарлардаги раҳбарлар электр энергиясини энергетика тизими кучли босим остида қолмаслиги учун сезиларли даражада камайтиришган. Кўплаб спорт мусобақалари, оммавий тадбирлар иссиқ ҳаво туфайли ортга сурилган.
Халқаро метеорология маркази хабарига кўра, янги ҳафтада Европанинг бир қатор давлатларида +45 даража иссиқ сақланиб қолади.