Самарада уч нафар ўзбекистонлик аварияга учради
Расмий маълумотда айтилишича, Самара вилоятида 17 июнь куни кеч соат 7да автоавария юз бериб, унда 6 одам жароҳатланган. Жароҳатланганлардан уч нафари ўзбекистонликдир. Улар Тольятти шаҳар касалхонасига ётқизилган.
Хабарда ўзбекистонликарнинг шахси ва улар олган тан жароҳатларининг характери ҳақида маълумот берилмаган.