Хонанда Умидахон ва Жамшид хонадонида шодиёна (фото)
![Хонанда Умидахон ва Жамшид хонадонида шодиёна (фото)](https://zamin.uz/uploads/posts/2019-04/1554911190_30414.jpg)
Нилуфар Усмонованинг маъмури Жамшид Бобожонов ва хонанда Умидахон бир неча кун аввал илк бор ота-оналик бахтига муяссар бўлганликлари ҳақида хабар берган эдик. Бугун икки ёш фарзандлари билан уйларига қайтдилар. Умидахон ва Жамшид ўғилларига Муҳаммад деб исм қўйганлар. Айни дамда шоу-бизнеснинг кўплаб таниқли вакиллари ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаларида мазкур тантанадан фото ва видеолавҳалар билан бўлишмоқда.