Каттақўрғонда тиббиёт ходимлари қасам ичди
– Туманимиздаги шифокор ва ҳамширалар инсон саломатлигини асрашга, бу йўлда бор билимларини аямасликка қасамёд қилишди, – деган туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Хўжамбердиев. – Бу уларнинг масъулиятини, фидойилигини оширишга хизмат қилади. Ўйлайманки, ҳар бир тиббиёт ходими ушбу қасамёдига содиқ қолади.
Олдинроқ фермерлар қасамёд қабул қилдирилаётгани хабар қилинган эди. 16 ноябрь куни Сирдарë вилоят маркази Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисида “ғалладан мўл ҳосил етиштиришга азму қарор қилган фермерларни “юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиш, нопок ишларга қўл урмаслик” бўйича уюштирилган қасам ичтириш тадбири бўлиб ўтган эди.
Озодликнинг аниқлашича, фермерларга қасам ичтириш тадбирлари бутун мамлакатга тарқалган.