Францияликлар Ўзбекистонда 30 кун визасиз юриши мумкин
"Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин", - дейилган хабарда.
Бундан аввал туризмни ривожлантириш мақсадида Туркия, Индонезия, Япония, Жанубий Корея давлатлари фуқароларига 30 кунгача визасиз тартибда Ўзбекистонга келишга рухсат берилган эди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра¸ 50 давлат ватандошлари учун виза тартибини соддалаштириш¸ 101 давлат учун транзит ва электрон виза тизимининг йўлга қўйилиши ортидан Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида келган сайëҳлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайган ва 4.4 миллионни ташкил этган.