Афғонистонда 20 ноябрдаги ҳудкуш ҳужумда ҳалок бўлган 43 одамга мотам тутилмоқда
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Воҳидулло Майруҳ Озодлик радиосига:
-Уран тўйхонасидаги воқеада 40 нафарга яқин одам ҳалок бўлди, 60 одам яраланди. Яраланганлардан 24 нафарининг аҳволи оғир, -деб билдирган эди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани 21 ноябрни миллий мотам куни деб эълон қилди.
Ҳужум уламолар катта тўйхонага Муҳаммад пайғамбар туғилган кунни нишонлаш учун тўпланган пайтда уюштирилган - худкуш шахс ўзини зал ўртасида портлатиб юборган.
Ҳозирча қонли ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмади.
2014 йили НАТО жанговар кучлари мамлакатни тарк этганидан бери Афғонистон Толибон ва ИШИД жангарилари ҳужумларига нишон бўлиб келмоқда.
Афғонистон уламолар кенгаши худкушлик ҳужумларини исломга кўра ҳаром деб фатво чиқарганига қарамай¸ бундай ҳужумлар давом этмоқда.