CАМАРҚАНД – “Камбағал беморлар қаровсиз, шифокорлар фақат пулдорлар атрофида парвона”
САМАРҚАНД. “Самарқанд силга қарши курашиш диспансери жуда ачинарли аҳволда. Камбағал беморлар қаровсиз қолиб кетади. Касалларни бир ҳафтада бир марта бўлса-да тиббий кўрикдан ўтказишмайди. Аммо пора қистирсангиз¸ атрофингизда гиргиттон бўлиб парваришлашади.
Нохушроқ мавзудан гап очаётган бўлсам¸ аввалдан узр сўрайман, эркаклар ва аёллар ҳожатхонаси битта, у ҳам вақти-вақти билан ишламай қолади.
Канализация қувурлари алиштирилади, дея 10 кунга беморларга жавоб бериб юборилган эди. Бир ойдан ошди ҳамки, ремонт тугамади. Оғир аҳволдаги беморлар эса шифохонада даволаниш ўрнига сарсон бўлиб юрибди...”
(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни юборилган)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!