Миржалол Қосимов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий бўлди
ЎФА хабарида айтилишича¸ Қосимов номзоди “бир қатор номзодлар орасидан” футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан танлаб олинган.
Хабарда қайд этилишича¸ Қосимов бундан буëн “олимпия терма жамоаси таркибини шакллантириш ишлари¸ шунингдек, терма жамоага номзод футболчиларни саралаш, рақобатбардош, кучли жамоа яратиш ишлари билан шуғулланади”.
ЎФА хабарида олимпия терма жамоасига бош мураббийлик қилиб келган Равшан Ҳайдаровнинг нега ишдан олингани¸ “Бунëдкор” жамоасига ким мураббий бўлишига ойдинлик киритилмаган.