Қорақалпоғистонда замонавий ихтисослаштирилган болалар боғчаси қурилади
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 2018 йил 30 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида алоҳида эҳтиёжли болалар учун 188 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу мактабгача таълим муассасалари 21 мингдан ортиқ болаларни қамраб олган.
Кўпгина мактабгача таълим муассасаларида инфратузилма ва мавжуд моддий-техника воситалари алоҳида эҳтиёжга эга болаларни тарбиялаш ва ривожлантириш талабларига жавоб бермайди.
саломатлик имкониятлари чегараланган болаларни тиббий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
касалликлар профилактикаси ва даволаш;
боланинг ривожланишида оғишларнинг зарурий тузатилишини амалга ошириш;
бола шахсининг пойдеворини шакллантириш, унинг билим қобилиятини ривожлантириш;
боланинг интеллектуал, шахсий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
болаларни мактабга тайёрлаш.
Ихтисослашган муассасалар ихтисослашган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасаси ва реабилитация марказидан иборат.
Реабилитация марказида ихтисослашган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасининг ўқувчилари учун даволаш ва реабилитация жараёнини ташкил этиш ҳафтанинг 5 кунига белгиланган вақт – 9 соатдан иборат бўлади.
Болаларни ихтисослаштирилган муассасага қабул қилиш белгиланган тартибда тиббий-психологик-педагогик комиссия тузиш асосида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган муассасада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар рўйхатга олинади.
Турлича жисмоний ёки ақлий ривожланишда оғишга эга болаларни соғломлаштиришга қаратилган реабилитация тадбирлари реабилитация марказида тўлиқ тиббий ходимлар томонидан амалга оширилади.
Реабилитация маркази инфекцион касаллар билан алоқа йўқлиги тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда, болаларни амбулатория-поликлиника марказига жойлаштириш учун белгиланган тартибда қўшимча даромад олиши керак.
Реабилитация марказида болаларни қабул қилиш жадвали ҳафтада 6 кун – 9 соат давомида ўтказилади.