Бишкекдаги содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши очилди
Оморовнинг таъкидлашича, гумондорларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Рисқулов кўчаси билан кесишган Исанов кўчасида жойлашган кўп қаватли уй ҳовлисида портлаш юз берди. Тахминларга қараганда бу россиялик тадбиркор Александр Гайдуковнинг ҳаётига нисбатан уюштирилган суиқасд бўлган, портлаш вақтида у ҳодиса жойида бўлган.
Портлаш мосламаси Гайдуковнинг йўл танламас машинаси тўхтаб турган дарахт остига ўрнатилган эди. У ва яна икки эркак машинадан чиқиб, бино эшиги томон йўл олганларида портловчи мослама ишга тушган. Гайдуков енгил жароҳат олди.
Александр Гайдуков Қирғизистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, тижорат фаолияти ва бошқарув, улгуржи савдо билан шуғулланувчи бир нечта компанияларнинг таъсисчиси ҳисобланади.