Исроил бош вазири Ғазони бомбардимон қилиш давом этишини айтди
-Биз Ғазода ўтказилаётган террорга қарши кампаниянинг қоқ марказида турибмиз. Ҳозирда зарбалар билан алмашинилаяпти, бу зарбалар тез орада якунланмайди. Бизнинг ёндошувимиз аниқ: ХАМАСнинг юзлаб объектини йўқ қилмагунимизча тинчимаймиз. Ҳар бир босқичда Исроил ҳарбийлари ҲАМАСга оғир йўқотишлар олиб келиши керак,-деди Нетаняҳу.
Бош вазирига кўра, Исроил мана шундай йўл билан ҲАМАС томонидан ўқ отишнинг тўхтатилишига эришмоқчи.
Расмий маълумотларга қараганда, сўнгги тўрт ой ичида Исроил зарбалари оқибатида 163 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил томонидан ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ғазодаги вазиятнинг оғирлашувига бу гал 20 июлда Исроил ҳарбийсининг фаластинлик снайпер томонидан отиб ўлдирилиши сабаб бўлди.
Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасига берган зарбалари оқибатида 9 август куни уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийларининг билдиришича, зарбалар ҲАМАС гуруҳи отган ракеталарга жавоб тариқасида берилган.