Шаҳар ҳокими: "25 йил ухлаб қолган мамлакатни уйғотайлик"
Фото: «Kun.uz»
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 21 июль куни пойтахт ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш»га бағишланган «очиқ эшиклар» куни ўтказилди. «Kun.uz» хабарига кўра, тадбирни шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев очиб берган.
Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз. Фақат бир илтимос — лойиҳангизни виждонан бажаринг. Мавжуд биноларни бузилишга тушириб, қуришни режалаштирманг. Бизнинг бир шиоримиз бор — сизлар билан ишлаш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш.
Хабар беришларича, тадбирда 100 дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашган. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашган ва уларнинг лойиҳалари билан танишган.