Беларусь президенти сентябрда Тошкентга келади
"Белаплан" агентлигининг билдиришича, Лукашенканинг Тошкентга ташрифи давомида имзоланиши кутилаётган 11 ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. Беларусь Ўзбекистон бозорига шакар етказиб бериш ҳажмини оширишга ҳам умид қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 44,9 миллион долларни ташкил қилди. Экспорт - 34,8 миллион доллар (270,9 фоиз ўсиш), импорт эса 10,1 миллион доллар (143,8 фоиз)га етди.