Мирзиёев кўп миллатли Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
21 март куни Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган байрам сайлидаги иштироки давомида Мирзиёевнинг табрик билан қилган чиқишини давлат ТВси намойиш қилди.
«Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаётган тадбирда президентга бош вазир Абдулла Арипов ҳамда ҳукумат аъзолари ҳамроҳлик қилмоқда. Кўргазмалар мажмуасида ҳар бир вилоят ўз стендини намойиш этмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун хорижлик меҳмонлар, республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган.