Президент ташрифига бир ойдан бери тайёргарлик кўрилмоқда
Хабарларга кўра, маҳалий савдо нуқталарида текширувлар амалга оширилди, шунингдек, маҳалий аҳолидан ов қуроллари олиб қўйилди. Минтақа раҳбарлари марказий кўчаларда ободонлаштириш ишларини, жумладан йўл қопламаларини таъмирлаш ишларини амалга оширишди. Президент кортежи ўтадиган кўчалар четидаги турар жой биноларининг фасадлари оқ рангга, томлари эса яшил рангга бўялмоқда.
Мухбирларнинг сўзларига қараганда, президент иштирокида вилоят маркази Туркманобод шаҳрида янги аэропорт очилиши кутилмоқда.
Манбаларнинг айтишларича, “тадбир” иштирокчилари ташқи кўринишда ташкилотчиларнинг талабларига бўйсинишлари керак. Президентни кутиб олувчиларнинг кийими асосан оқ рангда бўлиши керак.