Ўзбекистонда яна янги вазирлик ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг телеграм каналида маълумот берилди.
Қарор билан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида 4 та қуйидаги таркибий бўлинмалар ташкил этилди:
Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси;
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси;
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси;
Ахборот хавфсизлиги бошқармаси.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари - ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчи ҳамда "Хавфсиз шаҳар" комплексини ташкил қилиш лойиҳасини кенг қўламда ва сифатли амалга оширишга масъул Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимлари бекор қилинди.
Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси, Марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилди.
Ҳужжат матни билан www.lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.