Вазирлик халққа текинга ҳуқуқий маслаҳат беради
“Инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, уларга ҳуқуқий ахборот ва оғзаки маслаҳатлар бериш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникасида фуқаролар қабулини ташкил этади”-дейилади хабарда.
Хабарда келтирилишича, қабул душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача амал қилади.