Эронга ноқонуний ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик 5 аёл Озарбайжонда қўлга олинди
Sputnik нашрининг 20 февраль куни билдиришича, Озарбайжон чегарачилари 17 февраль куни Фузулий тумани Керимбейли қишлоғидаги заставада тўрт нафар ўзбекистонлик аёл ва уларни Эронга ўтказмоқчи бўлган озарбайжонлик эркакyb қўлга олган.
Ўша куни Ярдимли туманидаги Деман қишлоғи ҳудудида Эронга ноқонуний тарзда ўтишга уринган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган икки нафар аёл ҳам ушланди.
Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.