Каптива ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб, 2 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Тошкент вилоятида 18 февраль куни кеч соат 20:30 атрофида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда dia.uz мухбирига ҳуқуқ тартибот органларидаги манба хабар берган.
Тошкент Вилоятининг Занги-ота тумани “Назарбек”ҚФЙ йўналишида турмуш ўртоғининг Каптива машинасини минган ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб, “Ваз2106” машинасига тўқнашиб кетади. Натижада Каптива ҳайдовчисининг ён ўриндиғида ўтирган эркак ва “Ваз2106” русумли автомобилнинг 34 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлади. Ушбу машина орқа ўриндиғида келаётган 4 нафар йўловчилар эса жиддий тан жароҳатлари оладилар. Жароҳатланганлар тезкорлик билан Тошкент вилояти касалхонасига етказилган. Ҳайдовчи аёл устидан эса Тошкент вилояти прокуротураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.