Ўзбек халқи оғир жудоликка учради
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Давлат мукофоти, “Тинчлик ва маънавий ҳамжиҳатлик учун” халқаро мукофоти (Қозоғистон) совриндори – ёзувчи, таржимон ва муҳаррир Носир ФОЗИЛОВ бугун 89 ёшида оламдан кўз юмди.
Бу ҳақида ёзувчи, шоир Хуршид Даврон фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.
"Бугун таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, адабиётимиз заҳматкашларидан бири Носир Фозилов касалхонада 90 ёшида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Марҳумнинг оила аъзолари, ёру дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз." - деб ёзади у.
Телеграф таҳририяти аъзолари ҳам адибнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради .