ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Подполковник Балтаниязов Рустем Тохтарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Полковник Атабаев Муҳаммаджон Амангалдиевич - Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Подполковник Сафаров Эркин Насиллоевич - Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида, Подполковник Зубайдуллаев Мирзохон Фаёзович эса - Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз иш фаолиятларни бошлашди.
Бундан ташқари Подполковник Саидхўжаев Азизхон Собирович - Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтди.