Ўзбек боксчиси Шохжаҳон Эргашев америкалик Сони Фредриксонни нокаут қилди
Бу Шоҳжаҳон Эргашевнинг кетма-кет ўтказган 12 жангидаги навбатдаги нокаут ғалабаси бўлди.
Америкалик боксчи эса фаолияти давомида 18та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришганди.
12 жангда эса у рақибларини нокаутга учратганди. Ушбу вазн тоифасининг WBA йўналишида чемпионлик камари бўш қолмоқда.
Ушбу ғалаба Эргашевга шу камарни қўлга киритиш шансини оширди.