Саудия Арабистонида кинотеатрлар фаолиятига қўйилган 37 йиллик тақиқ бекор қилинмоқда
Ушбу қадам шахзода Муҳаммад бин Салман томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар билан боғлиқ.
Саудия Арабистони ахборот ва маданият вазири Аввад Ал Авваднинг сўзларига кўра, илк кинотеатрлар 2018 йилнинг март ойида ишга тушиши режалаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида кинотеатрлар сони 2030 йилга бориб 300 тани ташкил этади.