Боровский коллежида ўқиш яна 2 йил бўлиши ваъда қилинди (ВИДЕО)
Тошкентдаги П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаларининг бир гуруҳ ота-оналари билан учрашган шаҳар ҳокими ўқувчилар бу даргоҳни битиради, деб ваъда қилган. Бу ҳақда Озодликка келган мурожаатда айтилади. Айни пайтда, шаҳар ҳокимлигига коллежга қабулни тўхтатиш таклифи киритилгани маълум бўлди.