Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги тошбўронда бир одам ҳалок бўлди
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида икки мамлакат фуқароларининг ўзаро низолашуви оқибатида бир тожикистонлик ҳалок бўлди, 20 одам жароҳатланди.Озодлик радиоси тожик хизм ати ҳалок бўлган одам Исфара тумани Хўжааъло қишлоғи турғуни эканини билдирди.
Озодликнинг қирғиз хизмати манбаларга таяниб, низо пайтида бир уй ёндириб юборилганини билдирди. Норасмий маълумотга қараганда, жанжалда 6 нафар қирғизистонлик жароҳатланган.
Расмий маълумотларга қараганда, 13 март куни соат 15:30 Тожикистоннинг Меҳнатобод қишлоғи аҳолиси Қирғизистон томонидан қурилаётган Ақсай-Тамдиқ йўлининг бир қисми ўз қишлоқлари ҳудудидан ўтишига норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйган.
Шундан сўнг Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси ҳам чегарага йиғилган.
Хабарда билдирилишича, Тожикистон томонда 50 одам, Қирғизистон томонда 70 одам тўпланиб, бир-бирларини тошбўрон қилганлар.