Симеоне "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона» устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу майдонда олдин ҳали ғалаба қозона олмаган эдик, бу жуда мураккаб ва қийин майдон. «Барселона» эҳтимол Европадаги энг кучли ва ривожланган жамоалардан бири саналади», — деди у.
Симеоне таъкидладики, жамоаси ҳамкорлик ва самарали тактик ҳаракатлар орқали зарур пайтда зарба бериш имконига эга бўлган. «Иккинчи гол бизга кўпроқ ишонч берди, аммо афсуски устунликни янада ошира олмадик. Футболнинг гўзаллиги ҳам шунда — асосийси натижа», — деб қўшди у.
Шунингдек, Симеоне жамоанинг бугунги ўйинини юқори интизом ва диққат билан баҳолади: «Бугун биз тартибли ва диққатли ўйнадик. Рақибнинг юқори прессинги қийинчилик юзага келтирди, улар бизга вақт қолдирмади. Аммо биз жасорат кўрсатдик ва имкониятлардан тўлиқ фойдаландик».
У жавоб учрашувига ҳам тайёргарлик кўришларини таъкидлаб, «Жавоб ўйинида улар бизни яна қаттиқ синаб кўради. Биз ҳам тайёрмиз. Олдимизда яна оғир баҳс бор», — деди.
Мухлислар эса Симеоненинг стратегик ва интизомли ёндашувидан умидланиб, «Атлетико»нинг кейинги баҳсларда ҳам барқарор ва ақлли ҳаракат қилишига ишонишмоқда.