Экспертлар Абдиқодир Ҳусановнинг кечаги ҳаракатларини қандай баҳолади?
Англия кубоги мусобақасининг чорак финалида “Манчестер Сити” футболчилари катта шов-шув билан эътиборни тортиб, Лига кубогини қўлга киритганидан сўнг яна бир совринга яқинлашди. “Шаҳарликлар” кучли рақиб – Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпул” дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди ва мухлисларни ҳайратга солди.
Нуфузли экспертлар портали esteemedkompany.com футболчиларнинг ўйинини таҳлил қилиб, баҳо берди. Дарвозабон Жеймс Траффорд яна бир ажойиб ўйин намойиш этди, бир қатор муҳим сейвларни амалга оширди ва Муҳаммад Салоҳнинг пенальтисини ҳам қайтарди — баҳо 8,5/10.
Ҳимояда Матеуш Нуньеш салоҳиятидан тўлиқ фойдалана олмади, 6,5/10 балл олди. Шу билан бирга, Абдуқодир Ҳусанов ҳимояда мукаммал ҳаракат қилиб, жамоаси учун ҳам ҳимояни, ҳам ҳужумни бошлашда муҳим роль ўйнади — 7,5/10. Марк Гехи ҳам ажойиб ҳаракат қилди ва шу каби баҳо олди, 7,5/10.
О'Райлидан яна сифатли ўйин кузатилди — голли пас ва ҳимоядаги ҳаракатлари ҳам юқори даражада баҳоланди, 8,5/10. Ярим ҳимояда Родри ўйинни назорат қилди, барча ҳаракатларини самарали амалга оширди — 8,5/10. Бернарду Силва жамоага темпни бериб турди ва ҳақиқий сардор сифатида кўрсатди, 8,5/10.
Ўнг қанотда Антуан Семеньо ҳам ажойиб чиқиш қилиб, гол урди ва голли пас берди — 9/10. Райан Шерки дастлаб заиф эди, кейинги дақиқаларда жонланиб, иккинчи голда ассист қилди — 8,5/10. Жереми Доку секин бошлади, аммо ритмга кириб, тезлиги ва дриблинги билан хавф яратди — 7,5/10.
Эрлинг Холанд эса ажойиб хет-трик билан ўйинни якунига етказди ва умуман юқори савияда ҳаракат қилди — 10/10. Заҳирадан тушган ярим ҳимоячилар Нико ва Савио ҳам бир қатор яхши ҳаракатлар қилди, ҳар бири 6/10 балл олди.
“Манчестер Сити”нинг бу ғалабаси ярим финалдаги ишончли чиқишини яна бир бор тасдиқлади ва жамоа чемпионлик йўлида муҳим қадам ташлади. Мухлислар учун бу ўйин нафақат қувончли, балки келгуси мусобақаларда юқори интизом ва тайёргарлик рамзи бўлди.