Осиё чемпионатида бугун 6 нафар боксчимиз рингга чиқади
Фото: smi24.kz
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Айни пайтда мусобақанинг чорак финал босқичи баҳслари ўтказилмоқда ва бугун ҳам ҳал қилувчи жанглар мухлислар диққат марказида бўлади.
Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши кутилмоқда. Ҳар бир жанг нафақат ярим финалга чиқиш, балки медаль учун курашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Қуйида жуфтликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
-48 кг: Сабина Бобоқулова — Аигерим Саттибаева (Қозоғистон) 09:45
-57 кг: Нигина Ўктамова — Чинг-Ю Яо (Хитой Тайпейи) 10:15
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев — Муҳаммадазиз Закиров (Қирғизистон) 11:30
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов — Атаи Дамир (Қирғизистон) 14:00
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Эрассил Жакпеков (Қозоғистон) 15:30
-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев — Энкисанаа Гантулга (Мўғулистон) 16:15
Беллашувлар Тошкент вақти билан икки дастурда ташкил этилган бўлиб, биринчи қисм 09:00 да, иккинчи дастур эса 14:00 да старт олади.
Ўзбекистон бокс федерацияси маълумотига кўра, жамоамиз вакиллари мусобақада юқори натижалар қайд этиш ва медаллар сонини кўпайтиришни мақсад қилган. Мухлислар эса ҳар бир жангни катта қизиқиш билан кузатиб, ўз спортчиларини қўллаб-қувватламоқда.
Бугунги кун ўзбек боксчилари учун жуда муҳим синов бўлиб, уларнинг натижалари мамлакат спорти учун яна бир муҳим ютуққа айланиши мумкин.