Гвардиола “Ливерпул”га қарши муҳим ўйин олдидан Ҳусанов ҳақида гапирди
“Манчестер Сити” Англия клублари орасида мавсумнинг илк совринини қўлга киритган жамоа сифатида тарихда қолди. Хосеп Гвардиола шогирдлари яқинда Англия лигаси кубоги финалида жорий чемпионат пешқадами “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида енгиб, ғолиблик шарафига эришди.
Финалда жуда ишончли ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов профессионал фаолияти давомида легионер сифатида илк нуфузли совринига эга бўлди ва ўз қобилиятини яна бир бор тасдиқлади.
Энди “шаҳарликлар”ни яна бир муҳим ва қийин учрашув кутиб турибди. Улар ўз мухлислари кўз ўнгида Англия кубоги чорак финалида мамлакатнинг амалдаги чемпионлари “Ливерпуль” билан куч синашади. Бу учрашув нафақат жамоа учун, балки мухлислар ва спорт аҳли учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Финалга тайёргарлик кўраётган Гвардиола марказий ҳимоячи Ҳусанов ва ярим ҳимоячи Нико Гонсалеснинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди:
- Ҳусанов ва Нико Гонсалес — бу ўз ҳолатига ҳеч қачон кўникиб қолмайдиган ва ҳеч нарсани ўз-ўзидан юз беради, деб қабул қилмайдиган ўйинчилар. Улар тинимсиз қаттиқ меҳнат қилади ва ҳатто беш дақиқа ёки бир дақиқага бўлса ҳам майдонга тушишга ҳар доим тайёр. Жамоада бундай содиқ ва меҳнатсевар ўйинчилар борлигидан мен мамнунман, — деди Хосеп Гвардиола City Xtra нашрига.
Манчестерликларнинг фаолиятини ёритиб келаётган cityxtra.co.uk сайти экспертлари ҳам Ҳусановнинг “Ливерпуль” билан бўладиган кубок баҳсида асосий таркибда майдонга тушишини кутмоқда.
- Бу мавсумда икки марта жамоанинг “ой футболчиси” бўлган ягона ўйинчи Ҳусанов бир неча бор дунёнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши самарали ҳаракат қилишини исботлади. Бу ўйин унга ўз қобилиятини яна бир бор намоён қилиш имконини беради, — дейди эксперт Жош Уэбб.
Шунингдек, “Ливерпуль” бу мавсумда айрим қийинчиликларга дуч келган бўлса-да, улар ҳали ҳам ҳар қандай ҳимояни синаб кўришга етарли кучга эга. Ҳусановнинг тезлиги, куч-қуввати ва майдондаги таъсирчан ҳаракатлари бу таҳдидга қарши идеал жавоб бўлиши аниқ.
- "Ливерпуль” бу мавсумда қийинчиликка дуч келаётган бўлса-да, жамоада ҳали ҳам ҳар қандай ҳимояга муаммо туғдиришга етарли ҳужум салоҳияти бор ва Абдуқодир Ҳусановнинг тезлиги ҳамда куч-қуввати бу таҳдидга қарши идеал жавоб бўлиши аниқ, - деб ёзди мазкур манба эксперти Жош Уэбб.
Англия кубоги чорак финал баҳси 4 апрель куни Тошкент вақти билан соат 16:45 да старт олади. Мухлислар учун бу учрашув нафақат қийин, балки катта интрига ва қизиқиш уйғотадиган воқеа бўлиши аниқ.