"Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси 899-голини урди (видео)
МЛСнинг навбатдаги турида "Интер Майами" "Ди Си Юнайтед" меҳмони бўлди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Интер Майами" сафидаги голларга Лионель Месси ва Родриго де Паул муаллифлик қилган бўлса, мезбонларнинг ягона голини Барибо уришга эришди. Ушбу гол Мессининг фаолиятидаги 899-голи бўлди.
МЛС. 3-тур
Ди Си Юнайтед — Интер Майами 1:2
Голлар: Барибо 75 – де Паул 17, Месси 27.
Интер Майами – Слаир, Мура, Фалкон, Силва, Аллен, Силветти (Алленде, 71), де Паул, Брайт, Сеговия (Лужан, 88), Бертераме, Месси.
Натижада Хавиер Маскерано жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб олди. Мезбонларда эса 3 очко бор.