Нагелсманн Горецка нега Германия терма жамоасига кераклигини айтди
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн «Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецкага ҳануз жиддий таянаётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга кўра, футболчи жорий мавсум якунида Мюнхен клубини тарк этиши кутилаётган бўлса-да, миллий жамоада унинг ўрни сақланиб қолади.
Нагелсманннинг таъкидлашича, Горецка бу мавсум «Бавария»да кўп ўйнамаганига қарамай, ЖЧ-2026да саралашдаги вазифага яқин ролни бажариши мумкин. Мураббий ярим ҳимоячининг жарима майдонига кечикмай ёриб кириши, ҳаводаги курашларда ишончлилиги ва жисмоний кучи терма учун муҳимлигини алоҳида қайд этди. У Шимолий Ирландияга қарши учрашувни эслаб, Горецкасиз ўша ўйинда ғалаба қозониш қийин бўлганини, у кўплаб эпизодларда тўпни боши билан қайтарганини айтди. Нагелсманн ЖЧда ҳам Германия юқоридан прессинг қиладиган, рақиб эса узун узатмалар билан жавоб қайтарадиган вазиятлар кўп бўлишини таъкидлади.
Ой охирида Германия терма жамоаси Швейцария ва Гана билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади.