Эрон терма жамоаси ЖЧни ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори
Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги эҳтимоли кучаймоқда. Эслатиб ўтамиз, мусобақа асосан АҚШда бўлиб ўтади ва эронликлар учун виза масаласи аввалдан муаммоли бўлиб келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож ҳам вазиятга шубҳа билан қораётганини яширмади: «Жаҳон чемпионати ва АҚШнинг Эронга қилган ҳужуми масаласига келсак, менимча, биз мусобақада қатнашa олишимиз қийин. Бироқ бу қарорни мен қабул қилмайман», — деди у журналистларга.
Агар Эрон терма жамоаси ЖЧдан четлатилса ёки ўзи қатнашмаса, унинг ўрнини БАА ёхуд Ироқ терма жамоаси эгаллаши мумкин.