«Ал-Ҳилол»да Индзаги истеъфоси ҳақида гаплар кўпаймоқда
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали бирор марта ютқазмаган, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фондa бош мураббий Симоне Индзагини истеъфога чиқариш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Манбада айтилишича, мухлисларнинг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга сокин муносабатда: унинг «Ал-Ҳилол» билан шартномаси 2027 йил ўрталарича мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдорда компенсация тўланиши кўзда тутилган.
Симоне Индзаги маош бўйича дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар орасида иккинчи ўринда туради — у фақат Диего Симеонедан ортда. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.