Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» ОЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньюа» етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, «Шанхай Шэньюа» эса тез орада бир футболчидан айрилиб, камчиликда қолганидан кейин интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньюа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.