Мостовой Сафонов ҳақида ПСЖда баҳо бериш қийинлигини айтди
Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ПСЖ сафида тўп сураётган дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов Париж клубида берилаётган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Мостовой кучли жамоада дарвозабонни баҳолаш доим ҳам осон эмаслигини таъкидлади: ПСЖда баъзи учрашувларда рақиб атиги бир-икки марта дарвозага зарба бериши мумкин, бошқа жамоаларда эса дарвозабон бир ўйинда 20 мартагача синовдан ўтади. Мостовой фикрича, шундай шароитда аниқ хулоса чиқариш қийин, барибир танқид қилиш учун баҳона топилади.
Чоршанба куни ПСЖ Европа Чемпионлар лигасида ўз майдонида Монако билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Икки ўйин натижасига кўра парижликлар 5:4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финалга йўл олди. Ушбу босқичда ПСЖнинг эҳтимолий рақиблари Барселона ёки Челси бўлади.