«Бавария» Нойер кетадиган бўлса, ўрнини Урбиг эгаллайди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер жорий мавсум якунида жамоадан кетиши мумкин. Март ойида 40 ёшга тўладиган жамоа сардори ҳозирча фаолиятини давом эттириш ёки якунлаш борасида якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bayern & Germany манбасига кўра, агар тажрибали посбон ёзда клубни тарк этса, унинг ўрнини Йонас Урбиг эгаллаши аллақачон белгилаб қўйилган. «Бавария» Урбигга рақобатчи қидирмоқчи эмас, клуб фақат захира вариант сифатида янги дарвозабон олиб келиши мумкин.
Нойер «Бавария» сафида 2011 йилдан бери тўп суради. Бу мавсумда у 28 ўйинда 27 та гол ўтказиб юборди.
22 ёшли Йонас Урбиг эса жорий кампанияда 9 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказди.