Генич «Ювентус» — «Галатасарой» ўйини учун прогноз берди
УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувида Туриннинг «Ювентус» жамоаси ўз майдонида Истанбулнинг «Галатасарой» клубини қабул қилади. Ушбу беллашув арафасида футбол шарҳловчиси Константин Генич ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Геничнинг таъкидлашича, «Ювентус» учун энг муҳим вазифа — биринчи бўлимни ютиб олиш. Унингча, уч тўп фарқини қайтариш мумкин, бироқ бунинг учун дастлаб танаффусгача ҳисобда олдинга чиқиш, кейин эса рақибни босим остида ушлаб туриш зарур. Шарҳловчи прогноз сифатида «Ювентус»нинг биринчи бўлимдаги ғалабасини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда «кекса синьора» 2:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган.
Жавоб учрашуви 25-февраль куни Туринда бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.