«Реал» Рюдигерни «Бенфика»га қарши ўйинда асосий таркибга қайтаради
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши жавоб учрашувида старт таркибида майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» плей-офф босқичи доирасидаги жавоб баҳсини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув чоршанба куни бўлиб ўтади. «Газета.Ru» Diario AS манбасига таянган ҳолда хабар беришича, Алваро Арбелоа бошчилигидаги мураббийлар штаби Ла Лигада «Осасуна»га қарши ўйинда (1:2) заҳирада қолган Рюдигерни бу сафар илк дақиқалардан туширишни режалаштирмоқда.
«Реал» 32 ёшли футболчининг саломатлигини асрашни истаяпти: у тўлиқ тикланиб олмагунча, клуб Рюдигерни ҳафтасига икки марта ўйнатиб, ортиқча таваккал қилмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда Арбелоа жамоаси Лиссабонда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.