Гвардиола Англия Кубоги қуръаси ҳақида норозилик билдирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубогидаги навбатдаги рақиб — «Ньюкасл»га қарши ўйин олдидан қуръага муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни «шаҳарликлар» АПЛ доирасида ўз майдонида «қарғалар»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоалар 7 март куни Англия Кубогининг бешинчи босқичида яна тўқнаш келади, бу сафар баҳс «Сент-Джеймс Парк»да бўлиб ўтади.
«Бешинчи раунд қуръасида қатнашган одамни танимайман, аммо уч ҳафтадан кейин «Ньюкасл» майдонига бориш — чинакам даҳшат. Ростини айтсам, улар бизга нисбатан бироз меҳрибонроқ бўлиши мумкин эди», — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» ва «Ньюкасл» яқинда Лига кубоги ярим финалида икки ўйинлик қарама-қаршиликда ҳам учрашган, унда Гвардиола жамоаси умумий 5:1 ҳисобида устун келган.