Роналду ижтимоий тармоқларда беш сўзли хабар қолдирди
Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги постини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик юлдуз футболчи «Биз машаққатли меҳнат орқали ўсамиз» деган мазмундаги қисқа фикрини ёзиб қолдирди.
Роналду жамоаси Саудия Арабистони чемпионатининг 23-тури доирасида бугун, 21-февраль куни «Ал-Ҳазм»га қарши майдонга тушади. Учрашув 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Жорий мавсумда Криштиану олий лигада 19 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол (шундан 4 таси пенальти) ва 1 та голли узатма қайд этди.