Осимҳен «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун, бироқ грандлар кузатмоқда
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги фаолиятидан тўлиқ қониқмоқда. Нигериялик футболчи жамоа муҳитини ёқтиради ва клубни ўзгартириш заруратини сезмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳен бўйича қизиқиш билдириши мумкин. Ҳозирча томонлар ўртасида аниқ алоқа ёки музокаралар бошланганича йўқ.
Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфернинг тақдири кўп жиҳатдан Осимҳеннинг ўзи қабул қиладиган қарорга боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйин ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.