Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги умид — ҳеч бўлмаса муносиб якун ясаш эди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби ўйинни жуда тез ҳал қилди: биринчи бўлимнинг аввалидаёқ кетма-кет икки бор дарвозани ишғол этди. 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Муеанта Супханат иккинчи голни урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва интрига амалда сўнди — якунди «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.