Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» АЧЛни мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган «Шанхай Шенчхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушиб, турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаганда муносиб ўйин кўрсатишга уриниб кўрди. Бироқ бу сафар ҳам омад келмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларidayоқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифига айланди.
Тез орада «Шанхай Шенчхуа»нинг бир ўйинчиси четлатилиб, жамоа кам сонли бўлиб қолди ва бу ҳолат баҳс интригасини деярли йўқ қилди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.