Саудия Арабистонида фожиа: 16 ёшли футболчи вафот этди
Саудия футболида қайғули хабар: «Ал-Қадисия» жамоаси ҳимоячиси, 16 ёшли Турки Ал-Саед ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий некролог орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия Арабистонининг кучи бўйича иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа сафида италиялик Матео Ретеги ҳам тўп суради.
Ёш футболчининг вафот сабаблари расмий тарзда очиқланмади. Бироқ норасмий маълумотларга кўра, фожеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.