Хёйлунн Италияда сабр ва куч топганини айтди
Дания ҳужумчиси Расмус Хёйлунн Италиядаги фаолиятини аввал «Аталанта» сафида бошлаган ва ҳозир ҳам Бергамодаги клубга нисбатан илиқ туйғуларини яширмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи: «Аталанта» юрагимда қолди, у ерда унутилмас мавсумни бирга ўтказдик. Бироқ ҳозир «Наполи»ни яхши кўраман ва бу мавсумдан завқ оляпман. Италияда улғайдим: жисмонан кучайдим, ўйиним ҳам янада ўсди. Энг муҳими, сабрли бўлдим — Бергамода бундай хусусият менда ҳали шаклланмаганди. Энди эса энергиямни ақллироқ сарфлашни ўргандим», деди Хёйлунн. Унинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Ҳозир «Аталанта» А Серия турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.